Тошкент вилоятидаги меҳмонхонадан икки ёшнинг ўлиги чиқди
Crime
−
09 June 2023 35672 1 minute
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида икки нафар фуқаро ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.
Билдирилишича, кеча, 8 июнь куни Чирчиқ шахридаги меҳмонхонага жойлашган 2000 йилда туғилган йигит ва 2002 йилда туғилган қиз вафот этгани аниқланган.
Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 июнь куни Жиззах вилоятида 18 ёшли қиз ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб, вафот этган эди. Кейинчалик, ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг ёнидан хат топилганди.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November