Тошкент вилоятидаги божхонада гумонланувчи қийноққа солинди

3-саҳифа

image

Маълумотларга кўра, гумонланувчи Э.Э. божхона хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилиниб, унга нисбатан электрошокер қўлланилган ва калтакланган. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) хабар берди.

Маълумотларга кўра, гумонланувчи гиёҳвандлик моддаси бўйича сўроқ қилинган. Омбудсман мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказган. 

Гумонланувчи Э.Э. қаерда ушлаб турилгани ҳақида маълумот бўлмагач, омбудсман ходимлари томонидан тезкорлик билан унинг шахсига ва у ушлаб турилган жойга аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, гумонланувчи Э.Э. Тошкент вилоятидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасида ушлаб турилган.

“Ушбу хабар юзасидан Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ҳибсхонага бориб, гумонланувчи Э.Э. билан холи тарзда суҳбатлашди. Гумонланувчидан юқоридаги ҳолат юзасидан батафсил тушунтириш олинди ва шикоят қабул қилинди”, дейилади Омбудсманнинг маълумотида.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Омбудсман талабномаси киритилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида 33 ёшли фуқаро вафот этган ва мазкур ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг