“ГУВД”дан фуқаронинг ўлиги чиқиши бўйича Омбудсман “тилга кирди”
Жамият
−
14 Август 2023
22049Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида 33 ёшли фуқаро вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда ташкилотнинг Telegram-каналида айтилди.
Қайд этилишича, Омбудсман ушбу воқеа бўйича Бош прокуратурага назорат хати киритган.
“Жиноят учун жазо муқаррар, лекин, бу жазо суд орқали тайинланиши керак. Ўзбекистон қийноққа қарши ўзининг мустаҳкам позициясига эга. Омбудсман инсонийликка қарши бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қатъий қоралайди. Ҳолат тергов давомида ўз тасдиғини топса, айбдорларни қонуний ва муқаррар жавобгарликка тортилишини талаб қилади”, дейилади Омбудсман баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 август куни жиноий гуруҳ аъзоси У.Д.га нисбатан Жиноят-процессуал кодексининг 224-моддаси асосида баённома расмийлаштириш жараёнида у ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб, тўсатдан йиқилиб, ҳушини йўқотган. Ҳолат бўйича тез-тиббий ёрдам чақиртирилиб, ИИО ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо тез-тиббий ёрдам келгунга қадар У.Д. ҳушига келмай, вафот этган.
Фуқаронинг вафот этиши юзасидан Бош прокуратура Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатди.
LiveБарчаси