Тошкент вилоятида йигит севган қизини омма олдида дўппослади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги дўконлардан бирига харид қилиш мақсадида кирган қизни безори бир йигит дўппослаётгани акс этган видео хабарлар тарқалади. Бу ҳақда “Zamon” дастурида маълум қилинди.

Келтирилишича, мазкур воқеа жорий йилнинг 10 май куни Олмалиқ шаҳридаги “Фурқат” маҳалласида юз берган. Йигит ва қиз бир-бирини яхши кўриб, турмуш қуриш арафасида бўлган. Йигит бир неча йил аввал биринчи турмуши билан ажрашган, оиласида ёлғиз фарзанд бўлган. Ўша куни калтакланган қиз Ички ишлар органига берган аризасини қайтариб олишини ҳамда улар ўртасидаги келишмовчилик катта жанжалга айланиб кетганидан афсусда эканлигини айтган.

“У мени кўчада юришимни хоҳламади, қизғанди. Шу сабаб уйга боришимни истади. Бир йилдан бери гаплашиб келамиз. Келишмовчилик ҳамманинг орасида бўлиб туради, фақат бизда эмаску. Даъвойим йўқ, уни яхши кўраман”, дея изоҳ берган қиз.

Ушбу ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан 11 май куни Жиноят кодексининг 277-моддаси 1- қисми билан жиноят иши қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориш учун шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган. Қизнинг олган тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Тошкент вилояти Олмалиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг