Тошкент вилоятида тадбиркорлар қарийб 2 млрд сўмлик газни ўғирлади

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман/шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда.

Қибрай туманининг “Салар” маҳалласида жойлашган нотурар бино хатловдан ўтказилганда, фуқаро Ш. А. кафель ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олгани маълум бўлган. “ E-маъмурий” дастури орқали ҳисоб-китоб қилинганида газ таъминоти корхонасига 955 миллион 583 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.

Вилоятнинг Оққўрғон тумани “Уста Нурмат” МФЙда жойлашган “Р. Қ.” МЧЖга қарашли новвойхонада газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи табиий газ тармоғига тегишли лойиҳа-техник ҳужжатларисиз уланиб, “зангори ёқилғи”дан ўғринча фойдаланиб келгани аниқланган. Ҳолат бўйича 946 миллион 80 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Билдирилишича, аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 2,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг