Тошкент вилоятида шер боласи 3 ёшли қизчага ҳамла қилди
3-саҳифа
−
19 Апрель 2022
13614Аввалроқ Тошкент вилояти Тошкент туманидаги хонадонда шер боласи ноқонуний боқилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ижтимоий тармоқларда шер боласи ушбу ҳудудда яшовчи 3 ёшли қизчани тишлаб олгани ва у шифохонада ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 апрель куни туманнинг “Баҳор” маҳалласи Наврўз кўчасидаги уйларнинг бирида ноқонуний боқилаётган шер кечки 17:30 ларда онаси ва ҳомиладор янгаси билан дўконга сут олиш учун чиққан болага ҳужум қилган. Тўсатдан боланинг орқа томонидан келиб ташланган йиртқич қизчанинг бош ва елка қисмини тишлашни бошлаган. Она боласини шер оғзидан қутқариб қолган.
Воқеа кечки пайт шернинг эгалари уйдан ташқарига айлантириш учун олиб чиққан пайтда юз берган.
Қайд этилишича, ҳозирда бола Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 2-сон болалар жарроҳлик клиникасида даволанмоқда. Қизчада жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Шу билан бирга, шер эгалари қизчанинг оиласига босим қилгани айтилмоқда.
Ҳозирда Экология қўмитаси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, шер боласи олиб кетилган. Ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.
LiveБарчаси