Тошкент туманида 18 ёшли йигит хонадонда ҳеч қандай ҳужжатсиз шер боқаётгани аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Тошкент туманида 18 ёшли йигит хонадонда ҳеч қандай ҳужжатсиз шер боқаётгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига Тошкент туман ички ишлар бўлими ходими мурожаат қилган. У шу туманда яшовчи фуқаро ўзи яшаётган уй ҳовлисида хавфсизлик қоидаларига амал қилмай Африка шерининг боласини боқаётганини айтган.

Ҳолат юзасидан, тезкорлик билан гуруҳ шакллантирилиб, айтилган манзилда ўрганиш олиб борилган. Натижада ҳолат ўз тасдиғини топган. 

“Ушбу уйда вақтинча яшовчи, пойтахтда доимий рўйхатда турган, 2004 йилда туғилган фуқаро Ш. А. Африка шерининг боласини боқаётгани маълум бўлди. Ўрганишлар давомида фуқародан ушбу шер боласини олиб келиш, сақлаш каби ҳолатлар бўйича керакли ҳужжатлар сўралганда ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтиб, ўзининг қизиқиши туфайли ҳовлисида боқишини билдирди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани Экология бўлиим инспекторлари томонидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, далолатномалар тузилган ва вақтинча сақлаш учун шер боласи “STEPPE TURTLES” ф/х питомнигига суд қарори қабул қилингунига қадар топширилган.

“Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, қўшимча маълумотлар бериб борилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

630

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг