Тошкент вилоятида рухсат этилган тезлик меъёри ўзгартирилди

Жамият

image

Йўлларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Тошкент вилоятидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги соатига 100 километрдан 80 километр соатга камайтирилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг жорий йил 17 апрель куни қабул қилинган “Вилоятнинг айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Қарор билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг вилоятнинг 37 та йўл қисмларидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини 100 километрдан 80 километргача камайтириш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси автомобилларнинг тезлиги камайтирилаётган аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига 3.24 “юқори тезлик чекланган” йўл белгиларини амалдаги талаблар асосида беш кун муддатда ўрнатилишини таъминлайди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тезлиги камайтирилаётган аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида чеклаган тезликда автомобиллар ҳаракатланишини назорат қилиш учун шахсан масъул этиб белгиланган.

Вилоятнинг 37 та йўл қисмлари даги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги 100 километрдан 80 километргача камайтирилаётган йўллар рўйхати:

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент тезлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг