Тошкент вилоятида пора билан қўлга тушган “замхоким” кимлиги маълум бўлди
Жамият
−
18 Июнь 2020
35885Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида ҳоким ўринбосари тадбиркорга ер олиб бериш учун пора олаётганда қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик. “Ўзбекистон 24” телеканалида айтилган ушбу хабарда гап қайси туман ҳокимининг ўринбосари ҳақида кетаётгани айтилмаганди.
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, Қибрай тумани ҳокимининг ўринбосари Жамшид Машарипов тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 10 гектар бўш ер майдонини 60 минг долларга сотиши ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 25 минг доллар олаётган қўлга тушган.
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28 (Жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси