Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилди
Жамият
−
08 Январь
2580Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 февралидан иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари ўзгаради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси, “Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК, Чирчиқ “Иссиқлик энергияси” ИЧК, “Олмалиқ иссиқлик манбаи” МЧЖ ларнинг истеъмолчиларга кўрсатаётган хизматлар нархи белгиланган. Унга кўра, “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси тарифлари аҳолига 1 Гкал иссиқлик энергияси учун 93 минг 464 сўм этиб белгиланмоқда. Ҳисоблагич бўлган тақдирда 1 метр куб сув учун эса 5144 сўм тўланади.
Нархлар қуйидагича:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраев 2025 йил иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2 маротаба оширилишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь