Келаси йил иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари икки марта оширилади

Жамият

image

2025 йил иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2 маротаба оширилади. Бу ҳақда 2 декабрь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраев маълум қилди. 

Илҳом Тўраевга кўра, тариф нархлари жорий йил вилоятларда бир марта, Тошкент шаҳрида эса икки марта оширилган. Кейинги йилдан эса тарифлар вилоятларда ҳам икки марта оширилади. 

“Тўлов тизимлари бўйича Корея ва қўшни давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқдик. Кўпчиликда уйда яшамасам, иссиқликка тўлайманми ёки тўламайманми деган савол туғилади. Кореяда уйнинг минимал иссиқлигини сақлаб туриш учун абонент тўлови олинади. Биз тариф сиёсатини тўғри юритсак, шунда нархларнинг ошиши ёки ошмаслиги ҳал бўлади”, дейди Тўраев.

Билдирилишича, тўловларни давлат томонидан қоплаб бериш учун жуда катта субсидия мавжуд. Субсидиядан қутулиш ва тизимни янгилаш учун эса нархлар қайта кўриб чиқилиши лозим. Тўраевга кўра, 2025 йилда тарифлар ўн беш фоиздан икки марта оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминоти нархлари 1 гигакалорияси учун 105 754 сўмдан 121 617 сўмгача (15 фоиз) оширилгани хабар қилинган эди. “Veolia Energy Tashkent” томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланган:

  • тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);

  • аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);

  • бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз).


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ сув иссиқлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг