Тошкент вилоятида аҳоли орасида 14 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
18 Июнь 2020 11518 1 дақиқа
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар соат 23:00 ҳолатига кўра яна 37 нафарга ортиб, 5767 кишини ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент вилоятида (шундан 18 нафари карантинга олинганлар, 14 нафари аҳоли орасида), 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 4199 нафари ёки 72 фоизи соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1549 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
Барчаси