Тошкент вилояти ҳокимлиги ўзига раддия берди. Ҳамшира коронавирус юқтирмаган
Жамият
−
23 Март 2020
7099Аввалроқ, Тошкент вилоятида коронавирус юқтирган беморларни даволашда иштирок этаётган ҳамширанинг ўзи вирус юқтириб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумоти асосида берилган хабарга яна вилоят ҳокимлигининг ўзи раддия берди.
“Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирусни юқтириб олгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади, бу мазмундаги хабарлар ёлғон”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Ҳокимлик Матбуот хизмати блогер ва журналислардан айни мазмундаги хабарларни тарқатмасликни илтимос қилган.
LiveБарчаси