Тошкент вилояти ҳокимлиги ўзига раддия берди. Ҳамшира коронавирус юқтирмаган
Local
−
23 March 2020 8615 1 minute
Аввалроқ, Тошкент вилоятида коронавирус юқтирган беморларни даволашда иштирок этаётган ҳамширанинг ўзи вирус юқтириб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумоти асосида берилган хабарга яна вилоят ҳокимлигининг ўзи раддия берди.
“Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирусни юқтириб олгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади, бу мазмундаги хабарлар ёлғон”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Ҳокимлик Матбуот хизмати блогер ва журналислардан айни мазмундаги хабарларни тарқатмасликни илтимос қилган.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November