Ўзбекистонда беморларни даволаётган ҳамшира коронавирус юқтириб олди

Жамият 18006
image

Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятида жами 824 ўринга мўлжалланган юқумли касалликлар шифохоналари мавжуд бўлиб, шундан 100 ўрин вилоят юқумли касалликлар шифохонасига, 744 та ўрин шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмасига тўғри келади.

23 март ҳолатига Тошкент вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаролар 9 нафарни ташкил этди.

Коронавирус аниқланган илк бемор Франциядан келган. Унда 15 март куни инфекция аниқланган. Иккинчи беморда 16 март куни аниқланган бўлиб, биринчи бемордан юқтириб олган. 

Учинчи бемор 14 март куни Лондондан учиб келган. 17 март куни инфекция аниқланган. 

18 март куни COVID-19 инфекцияси тўртинчи фуқарода тасдиқланди. Бешинчи бемор 20 март куни аниқланди.

Коронавирус аниқланган олтинчи бемор 18 март куни Россия давлатидан келгач, “Сокол" болалар оромгоҳида карантинда турган. Унда 20 март куни инфекция аниқланган.

Еттинчи бемор 18 март куни Москва орқали Швециядан келган. "Сокол" оромгоҳида карантинда бўлган, 21 март куни касаллик аниқланган.

Саккизинчи бемор 14 март куни Дубайдан келган. 22 март куни вирус аниқланган.

Тўққизинчи бемор ҳамшира бўлиб, айни пайтда даволаш ишлари олиб бориляпти.

Таъкидланишича, айни пайтда вилоят бўйича жами 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматор, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог фаолият олиб боряпти.

Вилоятда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида 8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси Жанубий Кореядан келган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги “Бўстон” санаториясига жойлаштирилган, 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан 22 март куни фуқаролар карантиндан чиқарилган.

15 март куни “Чотқол” санаториясига 212 нафар чет давлатдан келган фуқаро 14 кунлик карантин назоратига олинган. Назоратга олинганларга инфекционист, эпидемиолог, дезинфекторлар бириктирилган.

18 март куни 264 нафар Россия Федерациясидан келган фуқаро Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сокол” болалар оромгоҳига жойлаштирилган. 7 нафар шифокор, 2 нафар эпидемиолог, 7 нафар ҳамшира, 5 нафар кичик тиббий ходим, 4 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилган. 

Шу куни “Энергетика” санаториясига жами 255 нафар чет давлатдан келган фуқаролар 14 кунлик карантин назорати учун жойлаштирилган. 

3 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 2 нафар ҳамшира, 6 нафар кичик тиббий ходим, 4 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилган. Ҳозирги кунда “Энергетика” санаториясида жами 251 нафар фуқаро тиббий назоратда сақланмоқда. 

21 март куни 243 нафар Россия Федерациясидан келган фуқаро “Назарбек” сиҳатгоҳига жойлаштирилди. 4 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 3 нафар ҳамшира, 8 нафар кичик тиббий ходим, 2 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилди. 

23 март ҳолатига Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 101 нафар бемор бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 484
Рейтинг: 3
Теглар
t
×