Тошкент вилояти ҳам шаҳар ва туманлар бўйича “қизил“, “сариқ“ ва “яшил“ тоифаларга ажратилди

Жамият

image
Тошкентда 8 майдан нималарга рухсат берилиши маълум қилинди north_east

Тошкентда 8 майдан нималарга рухсат берилиши маълум қилинди

Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бўйича яшил, қизил ва сариқ ҳудудлар белгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Зангиота тумани, Паркент тумани қизил (охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган) ҳудудлар тоифасига кирди.

Ангрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Бекобод тумани, Қибрай тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани, Юқори Чирчиқ тумани, Тошкент тумани эса сариқ (охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган) ҳудудлар деб белгиланди.

Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Бекобод шаҳри, Нурафшон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ тумани, Бўка тумани, Пискент тумани яшил (коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар сарасига кирди.

Аввалроқ, Республика бўйича вилоятлар ушбу тартибда тоифаланган эди. “Қизил“, “сариқ“ ва “яшил“ ранглари аслида нимани англатиши ҳақида ёзгандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг