Тошкентда 8 майдан нималарга рухсат берилиши маълум қилинди
Жамият
−
06 Май 2020
26272Бугун, Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси ҳудудларни 3 тоифага бўлди. Ушбу ҳудудлар тоифасига қараб бир қанча чекловлар олиб ташланди.
Махсус комиссия қарорига кўра, Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Хоразм вилояти "сариқ" тоифадаги ҳудуд деб топиди ва қуйидагиларга 2020 йил 8 майдан рухсат берилади:
– ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;
– автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
– ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;
– йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш;
– озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш;
– объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;
– кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.
Шунингдек, "сариқ" тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситалари СТИКЕРСИЗ ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.
LiveБарчаси