Тошкент шаҳрида содир этилган даҳшатли қотиллик айбдорлари жазоланди. Уларнинг бири 23 ёшли аёл
Жамият
−
16 Май 2020
44729Аввалроқ, 7 май куни Тошкент шаҳрида 31 ёшли оилали эркак ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу жиноят бўйича жиноий иш очилиб, айбдорлар тегишли жазо олдилар.
Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси махсус видео тақдим этди. Унда даҳшатли воқеа қандай содир бўлгани айбланувчилар томонидан шахсан сўзлаб берилганига гувоҳ бўламиз.
Жорий йилнинг 8 май куни тонг соат 05:30 ларда Учтепа тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 102 хизматига фуқаро Файзибекова Нигора 1989 йилда туғилган ўғли Раҳматуллаев Равшан 7 май куни соат 10:00 ларда ўз ишлари билан уйдан чиқиб кетиб ҳозирга қадар қайтиб келмаганини маълум қилган. Аниқланишича, Равшан Юнусобод туманида яшовчи 1990 йилда туғилган Жамолиддин исмли фуқаро билан аввалдан танишлиги, Жамолиддин Равшандан 2020 йил январь ойида Spark русумли автомобилни ойлик тўлаб бериш шарти билан олганлиги, икки ой мобайнида пулларни тўлаб бермагани учун Равшан автомобилни қайтариб олгани туфайли Жамолиддинда Равшанга нисбатан адоват пайдо бўлган.
Суриштирувлар давомида, 7 май куни 14:30 лар атрофида Равшан ана ўша таниши Жамолиддиннинг уйига борганлиги аниқланган. Арифбаев Жамолиддин олдиндан Мақсуд ва Севара исмли жиноий шериклари билан тил бириктириб Раҳматуллаев Равшанни Юнусобод туманидаги яшаш манзилига олиб келиш режасини қилиб, ундан кейин Севара исмли таниши орқали Юнусободдаги яшаш манзилига олиб киришга эришган.
Воқеа ҳақида айбланувчилар ҳам кўрсатма бериб ўтди.
“Менга (Жамолиддин) акам бор деди. Адресимни билмайди, гаплашиб олишим керак, сен шу ерга олиб келасан деди. Мен уни уйга олиб келдим. Меҳмонхонга киргандан сўнг бирдан иккаласи (Жамолиддин ва Мақсуд) унга ташланиб қолишди“, дейди айбланувчи Севара.
Воқеа давомини Мақсуддан эшитинг:
“Мен биринчи зарбани бердим. Юз қисмига қўл билан урдим. Арқонни олиб келиб оёғини ва қўлини боғладим. Шу билан чиқиб кетдим“, дейди Мақсуд.
“Мендан мақсадинг нима деб сўради. Мақсад пул дедим. Шундан сўнг, хотинига телефон қилиб 29 минг доллар бор, ҳозир Музаффар деган акам боради бериб юборасан деди. Сўнг пулни олдим. Кейин у менга керакли жойларга арз қиламан деди. Мен қўрқдим. Уни тирсагим билан урдим. Қўлимда “бита“ бор эди, унда уриб ташладим юзига. Сўнг бошини кўтарсам кўтармаяпти. Кейин ўлиб қолганини билдим. аввал кўтара олмадим. Кейин танасини майдалаб кўмдим“, дейди Жамолиддин.
Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг айбланувчилар тегишли жазо олишди. Хусусан, Жамолиддинга Жиноят кодексининг 97 моддаси 2 қисми ва 164 моддаси 3 қисми, Мақсудга нисбатан 164 моддаси 3 қисми, шунингдек, 1997 йилда туғилган Севарага нисбатан 164 моддаси 3 қисми билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиниш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси