Тошкент шаҳрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкин
Жамият
−
31 Май 2020
19694Тошкентда аҳоли орасида аниқланаётган касалланишлар сони кўпаяётгани сабаб ҳудудда вазият оғирлашиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирди.
"Сўнгги кунларда Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари қатори Тошкент шаҳридан ҳам аҳоли орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Касалланиш кўрсаткичлари шу темпда ўсиб борса эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди.
Бу эса аҳолидан янада ҳушёр бўлиб, ўзи ва яқинлари саломатлигига ўта масъулият билан ёндашишларини талаб этмоқда.
Жумладан, бугун, ҳозирга қадар пойтахтимизда коронавирус инфекцияси аниқланган 11 нафар фуқаронинг барчаси аҳоли орасидан касалликни юқтириб олган", дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган уч бемор реанимацияга олингани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, кеча, 30 май куни шаҳар аҳолиси орасида 9 нафар коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланган.
LiveБарчаси