Тошкентда аҳоли орасида 9 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
30 Май 2020 12725 1 дақиқа
2020 йил 30 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 нафарга кўпайиб, 3523 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан, яна 1 нафари эса Карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасидан аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 726 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь