Тошкентда коронавирусга чалинган уч бемор реанимацияга олинди
Жамият
−
31 Май 2020
8652Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани учун реанимация бўлимига олинган. Бу ҳақда бугун, 31 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
11 соат давомида мамлакатда 8 нафар бемор аниқланиб, 2020 йил 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 нафарни ташкил этмоқда.
Янги беморларнинг 3 нафари Карантин марказида, 1 нафари Тошкент шаҳрида карантинда бўлганлар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 757 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусдан соғайганлар 2783 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача 14 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси