Тошкент метросининг “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатлари очилади
Жамият
−
23 Декабрь 2023
7093Тошкент метросининг “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатлари 25 декабрдан хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, профилактика ишлари ўз якунига етказилгани муносабати билан жорий йилнинг 25 декабрь санасидан бошлаб, бекатлар иш фаолияти соат тонги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар доимий режа асосида хизмат кўрсатади.
"Амалга оширилган ишлар натижасида, йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилади. Келгусида бу кўрсаткич янада қисқартирилиб, 2 дақиқага етказиш режалаштирилган", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз олдинроқ Тошкент шаҳридаги метронинг “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 26 августидан бошлаб 4 ой муддатга ёпилганди.
Бугун “Тошкент метрополитени” матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаев QALAMPIR.UZ билан суҳбатда бу бўйича батафсил маълумот берилишини айтиб ўтди.
LiveБарчаси