Аэрогеодезия маркази биноси 213 млрд сўмга сотилди
Local
−
20:08 1119 1 minute
Жорий йилнинг 26 октябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган аэрогеодезия маркази биноси 213,09 млрд сўмга сотилди. Савдода иккита компания иштирок этди. “Utkir Shop” компанияси энг юқори нархни таклиф қилиб, ғолиб бўлди. Бу ҳақда “E-auksion” платформасида маълум қилинган.
Объект жойлашган умумий фойдаланишдаги ер участкаси 1,3 гектарни, ер участкасидаги улуш майдони эса 1,1 гектарни ташкил этади. Бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 975 квадрат метрга тенг. Савдо шартларига кўра, марказ бино сотилганидан кейин ундан яна бир йил давомида бепул фойдаланиши мумкин. Мазкур муддат тугагач, объект харидорга топширилади.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Utkir Shop компанияси 2023 йилда Самарқанд вилоятида ташкил этилган. Компания мебель, маиший товарлар, скобя буюмлари ҳамда бошқа металл маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланади. Устав фонди 20 млн сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Давлат активларини бошқариш агентлигининг маъмурий биноси “E-auksion” электрон савдо платформасига 165,5 миллиард сўм бошланғич нархда сотувга қўйилганди.
Live
All27 October