Тошкент метросининг 2 бекати 4 ойга ёпилади
Жамият
−
19 Август 2023
10630Тошкент шаҳридаги метронинг “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 26 августидан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
Юнусобод йўналишидаги поездлар ҳаракати “Шаҳристон” ва “Минг Ўрик” бекатлари оралиғида одатий тарзда ҳаракат давом этади ва бу йўналишда поездлар ҳаракати оралиқ вақти (интервал) 5 дақиқагача қисқартирилади.
Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, “Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.
Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилади.
LiveБарчаси