Метрода Қўйлиқдан Сергелигача 15 дақиқада бориш мумкин бўлади

Жамият

image
Мирзиёев метрополитендаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фоторепортаж) north_east

Мирзиёев метрополитендаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фоторепортаж)

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 8 февраль куни Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Маълум қилинишича, Қурувчилар даҳасидан Қипчоқ бекатигача бўлган қарийб 4 километрлик метро йўли ҳам яқин ойларда ишга туширилади. Шу тариқа, Қўйлиқ ва Сергели орасидаги қатнов вақти 15 дақиқани ташкил этади. Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг эвазига шахсий транспортларга эҳтиёж камайиб, тирбандлик бартараф этилади. Хусусан, Қўйлиқ – Сергели йўналишида ҳаракатланадиган кунлик автомобиллар сони 40 мингтагача қисқариб, транспорт оқими 12 фоиз камайиши мумкин.

Умуман, ушбу босқич қуриб битказилиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд, бекатлар сони 50 та бўлади. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 650 минггача етади. 245 та янги иш ўрни яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

метрополитен Сергели Мирзиёев Қўйлиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг