Мирзиёев метрополитендаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фоторепортаж)

Жамият

image

Бугун, 8 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

2020 йил августда Тошкент ерусти метросининг биринчи босқичи ишга туширилган эди. Ўша йил декабрда Сергели йўналиши ҳам очилди. 

Бу ишлар изчил давом эттирилиб, мазкур икки йўналишни боғловчи Қўйлиқдан Сергелигача бўлган метрополитен барпо этилмоқда. Қарийб 12 километрлик бу қисмда 7 та бекат бўлади. Айни кунларда унинг Қурувчилар даҳасигача борган 5 та бекати қуриб битказилди.

Давлат раҳбари ушбу транспорт иншоотини бориб кўрди. Нуронийлар ва фаоллар билан суҳбатда лойиҳанинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

“Охирги йилларда бу борада ҳам тажриба тўпладик. Қўйлиқ йўналишида 7 та, Сергелида 5 бекатли ерусти метролари қурилди. Олдин Тошкент метрополитенидан 240 минг йўловчи фойдаланган бўлса, бугунги кунда 600 мингдан ошди. Режамиз - 1 миллион йўловчи. Агар ўз вақтида буни бошламаганимизда, шаҳар транспортида коллапс бўлиши мумкин эди. Энди муқобил энергетикани ҳам ўрганмасак бўлмайди”, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент жамоатчилик вакиллари билан бирга метрода юрди.


Мақола муаллифи

Теглар

метрополитен Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made