Тошкент метрополитенида поезд бузилиб, 12 дақиқа тўхтаб қолди
Жамият
−
10 Октябрь 2023
5327Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг “Миллий боғ” бекатида поезд бузилиб қолгани тасвирланган видеолар тарқалиб, кўплаб танқидларга сабаб бўлди. “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бугун, 10 октябрь санасида соат 17:12 ларда Чилонзор йўналишининг “Миллий боғ”-“Новза” перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар оқими кўп бўлгани боис, техник носозлик ҳолати кузатилган.
Ушбу ҳаракат таркиби 12 дақиқа давомида ҳаракатлана олмаган. Машинист томонидан ўрнатилган тартибда кўрилган чора-тадбирлар натижасида поезд ҳаракати қайта йўлга қўйилган.
“Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросида йўловчининг тоби қочгани сабабли поездлар ҳаракатида кечикиш юзага келган эди. Тошкент метрополитенининг “Дўстлик-2” бекатида бош кийими тушиб кетган йигит поезд йўлига сакраганди.
LiveБарчаси