Тошкент метросида йўловчининг тоби қочгани сабабли поездлар ҳаракати кечикди
Жамият
−
20 Сентябрь 2023
4988Ижтимоий тармоқларда метро йўналишларида поездлар узоқ вақтда келаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени муносабат билдирди.
Кеча, 19 сентябрь санаси тахминан соат 18:15 лар атрофида Тошкент бекатига кириб келган 37-сонли ҳаракат таркибидаги йўловчилардан бирининг тоби қочган. Йўловчи вагондан бекатга олиб чиқилиб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Оқибатда ушбу ҳаракат таркиби йўналишда белгиланган жадвалдан 2 дақиқа кеч қолган.
“Ҳозирги вақтда ушбу йўналишда поездлар белгиланган тартибда ҳаракатланмоқда”, дейилади метрополитен хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь