Тошкентдаги метрода аёл поезд йўлига тушиб кетди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 май куни соат 21:35 атрофида Ғафур Ғулом бекатига кириб келаётган 40-сонли ҳаракат таркиби йўлига эҳтиётсизлик оқибатида аёл киши тушиб кетди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатда машинист томонидан тезкор ва аниқ ҳаракат қилинган, ҳаракат таркиби зудлик билан тўхтатилган ҳамда хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро жиддий тан жароҳати олмаган ҳолда, тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрик учун олиб кетилган.

Ҳодиса метро ҳаракати жадвалига таъсир кўрсатмаган, ҳозирги вақтда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метрополитени Ғафур Ғулом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг