Тошкент марказидаги йўл қисман ёпилди
Жамият
−
14 Февраль 2022 5269 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Бобур кўчасида велойўлак ва яшил майдон ташкил этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъмирлаш ишлари жараёнида қатнов қисмининг битта йўлаги қисман ёпилиши мумкин.
Режага мувофиқ, Ислом Каримов ва Бобур кўчаси кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур ва Нукус кўчалари кесишмасигача бўлган оралиқда велойўлак барпо этилади.

Шунингдек, автомобиллар қатнов қисмининг ўртасида бордюрлар билан мустаҳкамланган яшил майдонлар ташкил қилинади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь