Тошкент ёшлари миллий термамизнинг ЖЧга чиққанини байрам қилди!

Бизнес

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ҳукумат кўмагида 5 ва 10 июнь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида “Uzbekistan: Land of Talents” ёшлар ҳаракати доирасида йирик байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Шаҳар марказидаги ёшларбоп супершоу тадбирга ташриф буюра олмаганлар учун 19:00 дан бошлаб ZO‘R TV телеканали уни жонли эфирда махсус репортаж форматида узатди.

Шою-томошалар, концерт дастурлари ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ёшларимизга вақтини мазмунли ва завқли ўтказиш имконини яратди.

Майдондаги байрам кечаси ёшларимизга унутилмас таассуротлар улашди. Лола, Шоҳрух, Шаҳриёр ва DJ Piligrim каби машҳур эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури тадбирнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бирига айланди. Шунингдек, лазер ва визуал шоулардан иборат кечага DJ Trace ўзига хос мусиқий кайфият қўшди.

“Uzbekistan: Land of Talents” ёшлар ҳаракатини Капиталбанк, Uzum ва Ucell каби йирик ижтимоий масъулиятли компаниялар қўллаб-қувватлади. Safia миллий бренди ёшлар ҳаракати шаҳарчасининг гастрономик аллеясини ташкил этишда кўмаклашмоқда. Ёшлар ҳаракатининг кейинги йирик тадбири 10 июнь куни Ўзбекистон-Қатар ўйини муносабати билан айни манзилда бундан ҳам юқори даражада ўтказилиши режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шоу-томоша Uzbekistan: Land of Talents

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг