Тошкент аҳолиси “свет” сабаб сувсиз қолдими? Вазирлик жавоб берди
Жамият
−
03 Декабрь 2021
4055Аввалроқ Тошкент аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли пойтахтликларнинг аксари сувсиз қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Энергетика вазирлиги Тошкентда аҳолининг сувсиз қолиши электр таъминоти билан боғлиқ эмаслигини айтиб чиқди.
Вазирликнинг маълум қилишича, пойтахт аҳолисини сув билан таъминловчи “Қодирия” сув иншооти 3 та бир бирига боғлиқ бўлмаган электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланади.
Бугун, 3 декабрь куни ушбу тармоқларнинг 2 тасида қисқа муддатли (12 дақиқа) ўчиш содир бўлди. Бу вақтда учинчи электр узатиш тармоғи орқали “Қодирия” сув иншооти электр энергияси билан таъминланган.
“Шундай қилиб, электр энергиясининг бу ҳолати Тошкент аҳолисининг сув таъминотида узилишларга сабаб бўлмаган”, дея муносабатини якунлаган Энергетика вазирлиги.