Тошкент вилоятида салкам 2 млрд сўм зарар келтирган иссиқхоналар аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
22 Февраль
2779Тошкент вилоятининг Зангиота туманида олиб борилган рейд тадбирида табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтиргани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг “Истиқлол” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро К.Б. ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан олдин ўзбошимчалик билан уланиб, 4 дона ностандарт ёндиргич орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 миллиард 684 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.
Иккинчи бир ҳолат эса Қибрай туманида қайд этилган. Туманнинг “Обод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Р. хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб, газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. Ноқонуний сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 291 миллион 926 минг сўмлик зарар аниқланди.
Вазирликка кўра, ноқонуний ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида иссиқхона 2 миллиард 955 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди.
LiveБарчаси