Курс UZS

USD

12 937.16

23.97

EUR

13 937.20

28.4

RUB

154.55

0.38

Тошкент вилоятида қарийб 3 млрд сўмлик газ ўғирлаган иссиқхона аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида иссиқхона 2 млрд 955 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти хабар берди. 

Маълум қилинишича, Оҳангарон тумани “Алишер” МФЙда жойлашган “А. И. Б.” фермер хўжалигига қарашли иссиқхона хатловдан ўтказилганда, истеъмолчи бир марталик тамға ўрнатилган зулфин ва электрон газ ҳисоблаш ускунасини олиб ташлаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

“Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 2 миллиард 955 миллион сўмлик зарар аниқланди”, дейилади хабарда.

Яна бир ҳолат вилоятнинг Қибрай туманида қайд этилган. “Гулистон” МФЙда жойлашган хонадонда яшовчи фуқаро Н.Д. иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан олдин тўғридан тўғри уланиб, табиий бойликдан фойдаланиб келган. Ноқонуний ҳолат бўйича 49 млн 673 минг сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган.

1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади north_east

1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2024 йил 1 декабрдан жорий йил 15 февралгача 327 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу муддат ичида табиий газдан ноқонуний фойдаланилган 167 та ҳолат аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Тошкент вилояти иссиқхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг