Тошкентни сув билан таъминловчи иншоотда носозлик юз берди
Local
−
03 December 2021 5291 1 minute
Бугун, 3 декабрь куни соат 8:30да Тошкент аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.
"Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.
Тошкент шаҳрида тез фурсатларда сув таъминоти ўз маромига қайтади", дейилади расмий хабарда.
Live
All