Тошкент ҳавоси яна ҳаёт учун хавфли даражага чиқди
Бу қизиқ
−
11 Январь 2024 6903 1 дақиқа
Бугун, 11 январь куни тонгги соат 8:00 даги маълумотларга кўра, пойтахтда ўрнатилган диспетчерлар ҳавонинг зарарлилик даражаси меъёридан 17 баробар ортиб кетганини кўрсатди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги ПМ10 дисперсли заррачаларининг миқдори 191,4 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу рухсат этилган меъёрдан ошмади.
Шунингдек, автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари ҳисобланадиган углерод оксиди CО 0,8 мг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган меъёрдан ошмади.
Аммо ПМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 85,5 мкг/м3 ни кўрсатди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 17 марта кўп. Ташкилот ушбу заррачаларнинг ҳаво таркибидаги меъёрини 5 мкг/м3 этиб белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг ҳавоси энг ифлос ҳудудлари маълум қилинганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март