Тошкентда дўкон ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 9 декабрь куни соат 06:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани "Кўкча" Маҳалла фуқаролар йиғини  Г.Узоқов кўчасида жойлашган савдо дўконларининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси келиб тушган хабарга таяниб маълум қилди.

Ушбу хабарга асосан, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:09 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 06:16 да ўчирилган. 

Ҳодиса  оқибатида 20 квадрат метр майдонда енгил конструкциядан қурилган озиқ-овқат дўкони ёниб зарарланган. Воқеа жойида ҳеч қандай портлаш ҳолатлари рўй бермаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шайхонтоҳур тумани Тошкент шаҳар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг