Тошқулов талабаларнинг қанчаси ётоқхона билан таъминланмаганини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугунги кунда турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхоналар билан таъминланган. Бу ҳақда бугун, 9 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабаларни жой билан таъминлаш муаммосига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“1991-2010 йилларда ётоқхона ўринлари сони камайса камайганки, кўпаймаган. 2010-2016 йилларда 2000 ўринли талабалар турар-жойи барпо этилган. Ҳозирги кунда битта талаба учун турар-жой қиймати 40-50 миллион сўм атрофида, яъни, масалан, 400 ўринли талабалар турар-жойи тахминан 20 млрд сўм атрофида бўлади.

2017-2022 йил якуни билан 56 минг ўринли талабалар турар-жойи бўляпти. Бу 2010-2016 йилга нисбатан 28 баробар кўп”, дейди Тошқулов.

Вазир Ўзбекистонда 2016 йилда 77 та ОТМ бўлган бўлса, айни кунда уларнинг сони 172 тага етганини, унда таҳсил олувчи талабалар эса 200 минг нафардан 800 минг нафаргача кўпайганини эслатган.

“Талабалар турар-жойининг етишмаслик муаммоси олий таълим муассасалари, талабалар сонини кўпайтиргунга қадар ҳам кўп эди. Дунё олий таълим тизимини ўрганганимда бир нарсага гувоҳ бўлдим — талабаларни ётоқхона билан 100 фоиз таъминлаган бирорта давлат йўқ.

Айни пайтда Ўзбекистондаги ОТМлар ётоқхонасида 91 минг талабага жой бор. ОТМларда ўқувчи 211 минг нафар талабанинг эса турар-жойга эҳтиёжи бор”, дейди Тошқулов.

Аввалроқ QALAMPIR.UZ сайтида “Тошкент кўз ёшларга ишонмайди ёхуд пойтахтга сиғмаётган талабалар” номли мақола эълон қилинди. Унда Тошкентдаги ОТМларга ўқишга кирган бошқа вилоятдан келган талабалар жой топа олмай сарсон бўлаётгани ҳақида сўз юритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба Абдуқодир Тошқулов

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг