Тошқулов Администрациядан кетиб, ректорликка қайтди
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
11200Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон Президенти Администрациясидан кетди ва Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" хабар берди.
У 2022 йил декабрдан то шу пайтгача Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Билдирилишича, ҳозирда ушбу лавозим тугатилган.
Қайд этиш жоизки, Тошқулов 2017-2021 йилларда ҳам айнан Термиз давлат университетига ректорлик қилган. 2021 йил январда у Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланган.
LiveБарчаси