Топ-5 чемпионатларида қайси жамоалар мағлуб бўлмаган?

Спорт

image

Жорий йилги мавсумда Европанинг топ-5 чемпионатларида ҳамон мағлуб бўлмаган иккита жамоа қолди. Улардан бири “Наполи” бўлса, иккинчиси “Милан” ҳисобланади. 

Кеча, 7 ноябрь куни А cериянинг 12-турида Неаполь клуби ўз майдонида “Верона” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, “Милан” ва “Интер” ўртасида кечган Милан дербисида худди шу ҳисоб қайд этилди.

12-турдан сўнг, “Наполи” ва “Милан” 32 очко жамғарган. Аммо Лучано Спаллетти бошчилигидаги неаполликлар қўшимча кўрсаткичлар бўйича жадвалнинг 1-поғонасидан жой олган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада “Ливерпуль” ва “Фрайбург” ўз лигаларида мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олганди. Юрген Клопп шогирдлари сафарда “Вест Хэм”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, франкфуртликлар “Бавария” қаршилигини синдира олишмаган. 

Маълумот учун, келаси турда “Милан” ўз майдонида “Фиорентина”ни синовдан ўтказса, “Наполи” “Интер” майдонига сафар уюштиради.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи Милан Интер Фиорентина Пиоли Спалетти

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг