Тони Фергюсоннинг саломатлиги ҳақида маълумот берилди. Унинг бош суяги синган
Спорт
−
11 Май 2020
16968Аралаш жанг санъати устаси Тони Фергюсон ватандоши Жастин Гетжи билан бўлган жангдан сўнг жиддий жароҳат олди. Жумладан, жангдан кейинги тиббий кўрикда Фергюсоннинг бош суяги орбитал суяги синганлиги аниқланди.
Хабар қилинишича, ушбу жароҳат Фергюсонни режалаштирилганидан кўра кўпроқ шифохонада ётишга мажбур қилади. Октагонга қайтиш вақти, янгиликларни ҳисобга олган ҳолда, жиддий ўзгариши мумкин.
Тонининг жароҳатлари ҳақидаги янгиликларни Yahoo! тақдим этган. Ушбу хабарлар UFC компанияси президенти Дэйна Уайтнинг баёнотига таяниб тарқатилган. Ҳозирда Фергюсон Флорида штатидаги Жексонвилл шифохонасида даволанмоқда.
Шу ўринда Тонини Twitter’даги саҳифасида жойлаштирган пости ҳақида гапириб ўтмоқчимиз. Унда "Эль Кукуй" ўз палатасида рақсга тушган ва тезроқ озод қилишларини кутаётганини ёзиб қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШлик аралаш кураш (ММА) жангчиси Жастин Гетжи Мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) Флорида штати (АҚШ) Жексонвилл шаҳрида ўтган UFC 249 мусобақасинининг асосий жангида ватандоши Тони Фергюсонни техник нокаутга учратиб, ғолиб бўлди.
Тонининг мағлубияти саккиз йил ичида биринчиси бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь