Томскдаги ёнғинда тирик қолган ўзбекистонликлар қаерда?
Олам
−
24 Январь 2020
7937Жорий йилнинг 21 январь куни Россиянинг Томск вилояти Асинов туманида юз берган ёнғин натижасида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик омон қолган.
Асинов тумани раҳбари Николай Данильчукнинг маълум қилишича, омон қолган икки ўзбекистонликка биринчи даражали эҳтиёжлари учун 50 минг рубль берилади.
Айни вақтда уларга ётоқхонадан жой берилиб, барча зарур буюмлар етказилган. Барча зарур ҳужжатлар тикланиши ва тегишли ДНК-тести ўтказилганидан кейин, улар Ўзбекистонга юборилади.
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни бир қаватли ёғочдан қурилган ва умуман яшаш учун мўлжалланмаган бинода ёнғин юз бериши оқибатида, унда яшаётган 14 кишининг 12 нафари ҳалок бўлди. Уларнинг фақат бир нафар Россия фуқароси, қолгани ўзбекистонлик.