“Толибон” Ўзбекистон АҚШга берган вертолётларни қайтаришни талаб қилди

Олам

image

Аввалроқ, расмий Тошкент афғон ҳарбий учувчилари 2021 йилда “Толибон” ҳаракатидан қочиш учун Ўзбекистонга учиб келган еттита Black Hawk вертолётини АҚШга топширгани ҳақида хабар берилганди. “Толибон” ушбу вертолётларни Афғонистонга қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда муваққат ҳукуматнинг мудофаа вазирлиги баёнот берди.

“Толибон” бу масалада хавотирдалигини билдирган ва вертолётларнинг Афғонистонга тегишли эканини даъво қилган.

“Ислом амирлиги бу масаладан хавотирда, чунки бу вертолётлар Афғонистонга тегишли бўлиб, аввалги маъмурият амалдорлари қочиб кетганидан кейин Ўзбекистонга кўчирилган, шунинг учун уларни Афғонистонга қайтариш керак”, дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, ҳаракат қўшни давлатлар қатори афғонларнинг ҳам ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши кераклигини таъкидлаган.

“Бу вертолётларнинг ҳар қандай сабабга кўра АҚШга ўтказилиши биз учун қабул қилиниши мумкин эмас, чунки Афғонистон халқи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сўроқ қилиш ҳуқуқига эга, қўшни давлатлар қатори афғонларнинг ҳам ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши керак”, дейилган хабарда.

Вазирлик ҳарбий вертолётларни қайтариб беришни талаб қилмоқда.

АҚШ ва Ўзбекистон Афғонистондан ўтган авиатехникалар бўйича келишувга эришди. “Толибон” эса бундан норози north_east

АҚШ ва Ўзбекистон Афғонистондан ўтган авиатехникалар бўйича келишувга эришди. “Толибон” эса бундан норози

“Биз АҚШдан ушбу вертолётларни Афғонистонга қайтаришда тўсиқларни кучайтирмасликни, аксинча уларни афғонларга қайтаришни талаб қиламиз”, дейилган баёнотда.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS)нинг сунъий йўлдош суратларига таяниб маълум қилишича, 2021 йилда “Толибон” ҳужуми чоғида Ўзбекистон чегарасида 45 дан ортиқ Афғонистон самолёти кузатилган.

Маълумот учун, 2001 йил 11 сентябрь хуружларидан кўп ўтмай “Толибон” ҳукуматини ағдарганидан бери Қўшма Штатлар йигирма йил давомида афғон армиясига миллиардлаб доллар сармоя киритди. 2021 йилда “Толибон” Афғонистон устидан назоратни қайтариб олгач, Америка қурол-яроғи ва ҳарбий техникасининг катта қисми “Толибон” қўлига ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Толибон вертолёт ҳарбий учувчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг