“Толибон” ШҲТнинг кейинги саммитида қатнашишни талаб қилди
Олам
−
05 Июль 2023
10244“Толибон” бошқарувидаги Афғонистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Қозоғистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида қатнашишни талаб қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Қайд этилишича, “Толибон” минтақада тотувлик ва хавфсизликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун бундай учрашувлар ўтказилишини олқишлаган. Шунингдек, ШҲТ саммитининг якуний декларациясида кўзда тутилган эркин, барқарор, бирлашган, урушларсиз ва наркотиклардан ҳоли Афғонистонни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги банд ҳам эътироф этилган.
Бундан ташқари, Муваққат Ҳукуматнинг Ташқи ишлар вазирлиги афғонларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва қочқинларнинг қайтишига кўмаклашишни давом эттириш зарурлигини қайд этган.
Шу билан бирга “Толибон” унинг ҳукумати инклюзив эмаслиги ҳақидаги даъволарни рад қилган.
“Ислом Амирлигида ҳар хил тил, ирқ ва йўналишдаги одамлар бор”, дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 июль куни ШҲТ саммити аъзо ва кузатувчи давлат раҳбарлари иштирокида онлайн форматда бўлиб ўтди. Бироқ Афғонистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга бўлишига қарамай, “Толибон” унга таклиф қилинмади.
LiveБарчаси