“Толибон” расмий Москванинг ИШИД бўйича баёнотини рад этди
Олам
−
30 Июль 2022
14233“Толибон” ҳокимият тепасига келганидан сўнг Афғонистонда ИШИД жангарилари сони ортгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақда “Толибон” ҳукумати Матбуот котиби Забиулла Мужоҳид маълум қилди.
“Ислом амирлиги ва афғон халқи ИШИДнинг Афғонистонда уй қуришига йўл қўймайди. Бу ерда ИШИД мағлуб бўлди ва уни йўқ бўлиш жараёнида”, деган Мужоҳид.
Аввалроқ Россия Федерацияси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов бир йил ичида Афғонистондаги ИШИД жангарилари сони уч баробарга ошганини маълум қилганди.
Маълумот учун, “Толибон” Афғонистонда ҳокимият тепасига 2021-йил август ойида келган.
LiveБарчаси