Афғонистонда ИШИД жангарилари 3 баравар кўпайди – Путиннинг вакили
Олам
−
29 Июль 2022
12951ИШИД жангарилари сони Афғонистон ҳудудида “Толибон” ҳаракати ҳокимиятга келганидан бери тахминан 6 минг кишига етди, яъни уч баравар кўпайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди.
"Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг сони олти мингга етди. Ёдингизда бўлса, “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан сўнг, ИШИДга қарши курашишни бошлаганди ва уларнинг сони икки мингга яқин эди, яъни кутилмаганда улар уч баробар кўпайиб кетган", дейди у.
Кабуловнинг сўзларига кўра, “Толибон” ҳокимиятга келишидан аввал ИШИД жангарилари ўн мингдан ортиқ бўлган.
Унинг қўшимча қилишича, бу Афғонистондаги вазият ривожланишининг энг салбий томони бўлиб, бу нафақат Қобул, балки Россия ҳамкорлари – Эрон, Покистон ва Хитойнинг миллий манфаатларига ҳам хавф туғдиради.
Махсус вакилнинг таъкидлашича, Россияга қарши санкциялар туфайли “Толибон” аксилтеррор кучларининг жанговар қобилияти ва моддий аҳволини керакли даражада ушлаб туриш учун етарли молиявий ресурсларга эга эмас. Унга кўра, Ғарб террорчи гуруҳни кучайтириш учун атайлаб шароит яратмоқда.
LiveБарчаси