“Толибон” Покистонга таҳдид қилди (видео)

Олам

image

Покистон Афғонистонга нисбатан тажовуз қилса, бунинг оқибати оғир бўлади. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукумати аъзоси – ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Ҳиндистонга расмий ташрифи чоғида сўз очди.

У Покистон томонидан амалга оширилган сўнгги ҳужумларни қабул қилиб бўлмас ҳолат деб атаган ва Исломободдан мулоқот йўлини танлашни сўраган.

Муттақийнинг айтишича, чегарадаги олис ҳудудларда ҳужум содир этилган. У бу ҳаракатни Покистон томонидан “нотўғри қадам” деб баҳолаб, “муаммоларни бундай йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини” таъкидлаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, Афғонистон томони “мулоқот учун эшикни очиқ қолдирган”, Покистон эса “ўз муаммоларини ўзи ҳал қилиши керак”.

“Афғонистон 40 йиллик урушлардан сўнг тинчлик ва тараққиётга эришди. Ҳеч ким бунга қарши бўлмаслиги керак. Биз мустақил миллатмиз. Агар бизда тинчлик бўлса, бу бошқаларга нега ташвиш беради?”, деган “Толибон” вакили. 

У, шунингдек, Қобул қўшни давлатлар билан конструктив муносабатларни йўлга қўйишга интилаётганини, бироқ бу фақат ўзаро ҳурмат ва тенглик асосида мумкинлигини таъкидлаган. 

“Биз Ҳиндистон ва Покистон билан энг яхши муносабатларни истаймиз, лекин бу бир томонлама бўла олмайди. Афғон халқининг жасоратини синаб кўриш керак эмас. Ким бунга уринишни истаса, СССРдан, АҚШдан ва НАТОдан сўрасин – улар Афғонистон билан ўйин ўйнашнинг оқибати қандай бўлишини яхши билади”, деган Муттақий. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Систон-Балужистон вилоятида жойлашган Саравон туманининг Калеҳ Гранд чегара ҳудудида афғонистонлик эр-хотин мина портлаши оқибатида ҳалок бўлганди. Эр-хотин ҳеч қандай огоҳлантирувчи белгилар қўйилмаган мина майдонига кириб қолган. Шундан сўнг, портлаш оқибатида иккиси ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Толибон таҳдид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг