“Толибон”нинг ортида Покистон турибдими?
Олам
−
02 Август 2021
11130Покистон “Толибон” ни қўллаб-қувватлаши шу қадар шубҳасизки, жавоб бериш мантиққа тўғри келмайди. Дунёда ҳеч ким бунга шубҳа қила олмайди. Афғонистон Президенти маслаҳатчиси Шинвари РИА Новостига берган интервьюсида Покистоннинг позицияси борасида шундай фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, “Толибон” Афғонистоннинг айрим қисмларида “олдинга силжигани” ҳақида гапириш нотўғри. Бу ҳудудларни ноқонуний эгаллаш ҳисобланади.
ОАВ маълумотларига кўра, “Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятининг шу номадаги маъмурий марказига ҳужумларни бошлаган.
Хабарларга кўра, Ҳирот вилоятининг 17 туманидан фақат биттаси, Гузара тумани ҳукумат кучлари назоратида. Ҳилменд вилоятининг жанубида жойлашган, ҳудуди бўйича энг катта бўлган Лашкаргоҳ шаҳрида “Толибон” билан жанглар бўлиб ўтмоқда.
Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қуреши апрель ойида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун “Толибон”ни шерик сифатида қабул қилиш зарурлигини таъкидлаган.
Аввалроқ, Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Моҳиб “Халқаро шарҳ” Покистон “Толибон”ни қўллаб-қувватлашни давом эттираётгани ва ҳозиргача Афғонистонда тинчликни сақлаш учун бирон бир қадам ташламаганини таъкидлаганди.
Афғонистондаги кескинлик
Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди.
Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, Италия, Австралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.
Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.
LiveБарчаси