“Толибон” Москвага боради. Путин уларни қабул қиладими?

Олам

image
Тожикистон разведкаси афғон билан чегара ҳақида ахборот берди north_east

Тожикистон разведкаси афғон билан чегара ҳақида ахборот берди

Жорий йилнинг октябрь ойида “Толибон” ҳаракати Россия пойтахти Москвага боради. Бироқ, РФ Президенти Владимир Путин улар билан учрашишни режалаштирмаган. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда

Бугун, 15 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида Россия Президенти Владимир Путин “Толибон” билан мулоқот қилиш керак, лекин уларни тан олишга шошилмасликни айтди. У, шунингдек, афғонлараро ярашув жараёнини қўллаб-қувватлаш ва бу мамлакатдаги вазиятни нормаллаштиришга интилишни зарур, деб ҳисоблашини маълум қилди.

Унинг фикрича, кенгайтирилган “учлик” (Россия, АҚШ, Хитой ва Покистон иштирокида) ишини, шунингдек, минтақанинг асосий давлатлари иштирок этадиган Москва форматини қайта тиклаш мумкин. Россия Федерацияси Президентининг айтишича, ушбу механизмлар доирасида октябрь ойининг ўзидаёқ учрашувларни Москвада имкон қадар тезроқ ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бунга қадар, Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова  келаси ҳафта “Толибон” делегацияси Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларининг Москва форматида иштирок этиш учун келиши кутилаётганини маълум қилганди. Ушбу ахборотни Россия Президенти Матбуот хизмати раҳбари Песков ҳам тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Москва форматидаги учрашув жорий йилнинг 20 октябрига белгиланган. Бу формат 2017 йилда Россия, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой ва Покистон махсус вакилларининг олти томонлама маслаҳатлашув механизми асосида яратилган.

Қайд этиш керакки, “Толибон” ҳаракати Россияда тақиқланганига қарамай жорий йилнинг июль ойида ҳаракат вакиллари Москвага ташриф буюрганди. Бироқ ўшанда ҳам улар Путин билан учрашмаган

Маълумот учун, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.

Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг