“Толибон” Қобулга қараб юриш бошлагани айтилмоқда

Олам

image

“Толибон” Афғонистон пойтахти Қобулга яқинлашиб қолди. Жангарилар айни вақтда мамлакат марказидан 50 километр узоқликда бўлиб турибди. Бу ҳақда Афғонистонда фаолият юритувчи “Pangea” инсонпарварлик ташкилоти президенти Лука Ло Прести РИА Новости нашрига хабар берган.

Ташкилот раҳбарининг айтишича, Қобулда уларнинг 22 нафар ходими — афғон аёллари қолмоқда. Улар асосан аёллар ва болалардан иборат бўлган “минглаб маҳаллий аҳоли”га ёрдам бериб келган. Қайд этилишича, қўллаб-қувватлаш тиббиёт, микрокредит ва болалар таълими соҳалари билан боғлиқ.

“Биз жуда хавотирдамиз, чунки “Толибон” Қобулдан 50 километр узоқликда жойлашган. Бугун эрталаб улар кабель орқали келадиган электрни узиб қўйишди, шаҳар деярли изоляцияда (қамал) қолди”, дейди Ло Прести.

Ўзи Италияда бўлиб турган Ло Престининг сўзларига кўра, ташкилот ходимлари телефонни қувватлаш имкониятидан маҳрум бўлган, шу сабабли элекрдан узилиш кўлами ҳозирча аниқ эмас. У ўз ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш йўлларини топишга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида “Толибон” янада фаоллашди ва мамлакатнинг бир қатор энг йирик шаҳарлари, жумладан ҚандаҳорҒазни ва Ҳиротни эгаллаб олди.

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг